🇺🇿Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Касб-ҳунар мактабининг ховлисида 2023 йил 20 апрель куни 50 нафар ўқитувчилар ва 250 нафар ўқувчи-ёшлар иштирокида ✅“Ёшлар Конститутция билан бирга” шиори остида “Референдум ва ёшлар” мавзусида маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди. ✅Мазкур учрашувда касб-ҳунар мактабининг директори М.С.Зарипов Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари А.Х.Аликулов, Сирдарё тумани Ширин МФЙ раиси З.Абдурахмонов, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги вакили, Олий аттестация комиссияси юрисконсульти М.Масаидова маърузалар қилишди .✅М. Масаидова ўзининг маърузасида ўқувчиларга референдум тўғрисида маълумот берди ҳамда Конститутцияга таълим бўйича киритилаётган ўзгартиришларни тўлиқ ёритиб берди ва ўқувчилар томонидан ҳозирги кунда Ўзбекистон Констутутциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича саволларга жавоблар берди.