Ҳар йили мамлакатимизда 4 август — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун сифатида нишонланади. Бугун Миллий гвардиянинг вилоят бошқармасида ушбу сана муносабати билан тантанали байрам тадбири ўтказилди. Унда вилоят сектор раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ва нуронийлар иштирок этдилар. Акмалжон Махмудалиев соҳа вакилларини юртимиздаги тинчлик-барқарорликни, жамоат хавфсизлигини сақлаш йўлидаги Фидокорона хизматларини алоҳида эътироф этди ва байрам билан самимий қутлади. Шундан сўнг хизмат мажбуриятларини аъло даражада ўтаётган ҳарбий хизматчиларга кўкрак нишони, эсдалик қўл соати, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Миллий гвардиячилар кўргазмали жанговар чиқишлари билан ўз кўникма ва маҳоратларини намоён этди. Post menyusi Janubiy Koreyalik yoshlar Sirdaryoda AN’ANAVIY AVGUST KENGASHLARI: YANGICHA RUH, YANGICHA MAZMUN!